
Фото: Yandex Photos
Того терма жамоаси ҳужумчиси Эммануэль Адебайор коронавирусга қарши курашда ўз мамлакатига ёрдам бермаётганини айтиб танқид қилаётганларга жавоб қайтарди.
«Хайрия ишларига қўл урмаётганимни гапираётганлар — мени тинч қўйинг. Мен нимани хоҳласам, шуни қиламан. Сиз мени Дрогба ва Это’O билан солиштиришингиз мумкин, бироқ мен уларга ўхшамайман. Мен — Эммануэль Шай Адебайор ва ҳар доим ўз хоҳишим бўйича иш қиламан», — дейди Адебайор.
Адебайор футболчилик фаолиятини 2001 йили «Мец»да бошлаган. Шундан кейин у «Монако», «Арсенал», «Манчестер Сити», «Реал», «Тоттенҳэм», «Кристал Пэлас», «Истанбул Башакшеҳир» ва «Кайсериспор»да фаолият юритди. Айни вақтда 36 ёшли футболчи Парагвайнинг «Олимпия» клубига ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Адебайорга «Пахтакор» томонидан қизиқиш бўлгани хабар қилинган ва Тошкент клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе буни тасдиқлаганди.
Эммануэль АдебайорКоронавирусга ҚаршиХайрия ИшлариФутбол ФаолиятиТошкент КлубиПахтакор Томонидан Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар