22:11 / 27.04.2020
2 746

Пандемия сабабли Афғонистон ҳукумати 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқаради

Пандемия сабабли Афғонистон ҳукумати 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқаради
Фото: Xinhua
Қамоқхоналар ишлари бўйича ҳукумат департаменти бошлиғи Аҳмад Рашид Тутаҳайнинг сўзларига кўра, маҳбусларни озод қилиш жараёни май ойи бошида бошланади.

Афғонистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат қамоқхоналаридаги 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда The Khaama Press агентлиги хабар берди.

Қамоқхоналар ишлари бўйича ҳукумат департаменти бошлиғи Аҳмад Рашид Тутаҳайнинг сўзларига кўра, "мамлакат президенти Ашраф Ғанининг қарори билан 12 399 нафар маҳбус озодликка чиқарилади.

Унинг қўшимча қилишича, маҳбусларни озод қилиш жараёни май ойи бошида бошланади.
Афғонистон президенти 26 март куни маҳаллий қамоқхоналарда коронавирус тарқалиши хавфи боис 10 мингга яқин маҳбусни амнистия қилиш тўғрисида фармон чиқарганди. Ҳужжатга мувофиқ, шу кунга қадар 6 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилган.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1,5 мингга яқин бўлиб, 50га яқин киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия сабабли Афғонистон ҳукумати 12 мингдан ортиқ маҳбусни озодликка чиқаради