Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ томонидан олиб борилаётган тергов коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида барча маълумотни олишга имкон беришини айтди.
“Биз жуда жиддий тергов олиб бормоқдамиз ва унинг натижалари ҳақида сизга маълум қиламиз. Биз жавоблар олишга муваффақ бўламиз”, деб айтган Трамп Оқ уйдаги брифингда.
АҚШ президенти навбатдаги марта “Хитой ва умуман коронавирус билан боғлиқ вазиятдан норозилигини” эслатиб ўтган. Унинг айтишича, Хитой тезроқ ҳаракат қилганда, вирус тарқалишига йўл қўйилмаган бўларди.
Трамп коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири ҳақида гапирар экан, гап нафақат АҚШга, балки бутун дунёга етказилган зарар ҳақида бораётганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ АҚШ коронавирус қаердан пайдо бўлгани ва Хитой нима учун унинг тарқалишини тезда тўхтата олмагани бўйича тергов олиб бораётгани маълум қилинган. ОАВда пайдо бўлган тахминлардан бирига кўра, Вашингтонда вирус Хитойнинг Уҳан шаҳридаги илмий лабораторияда яратилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди