00:30 / 29.04.2020
2 742

Москва мусулмонлари МДҲ мамлакатларидан келган мигрантларга ёрдам бермоқда

Москва мусулмонлари МДҲ мамлакатларидан келган мигрантларга ёрдам бермоқда
Фото: Закят
Мигрантларни руҳан ва инсоний жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Россия пойтахти ислом ҳамжамияти, хусусан, “Закот” мусулмонлар хайрия жамғармаси фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб қолади, деди жамғарма директори Рифат Измайлов.

"Коронавирус эпидемияси сабабли кўплаб корхона ва ташкилотлар, жумладан қурилиш соҳасидаги ишларнинг тўхтаб қолиши бизнинг олдимизга Россия пойтахтида яшаётган мигрантлар, уларнинг оилаларини зудлик билан қўллаб-қувватлаш масаласини қўйди", - деди Измайлов.

У бугунги кунда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган 500дан ортиқ оилага озиқ-овқатлар етказиб берилганини айтди.
Жамғарма директорининг сўзларига кўра, Россия мусулмонлари Сурия, Ливан, Чад, Бангладеш ва бошқа давлатлардаги диндошларига ёрдам кўрсатган.

"Аммо энди биз билан бирга яшаётган ва меҳнат қилаётган МДҲ мамлакатларидан келганларга эътибор қаратиш вақти келди. Афсуски, аллақандай гуруҳлар ҳамюртларимизни талаётгани ва ОАВда буни мигрантларга ағдариб мақолалар ёзилаётгани салбий роль ўйнамоқда", - деб таъкидлади Измайлов.

Жамғарма раҳбари МДҲ мамлакатлари элчихоналарини Қирғизистон, Тожикистон ва ўзбекистонлик мигрантларга манзилли ёрдам кўрсатишга Москва ислом ҳамжамияти билан биргаликда эътибор қаратишга чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва мусулмонлари МДҲ мамлакатларидан келган мигрантларга ёрдам бермоқда