23:28 / 29.04.2020
2 814

Коронавирус пандемиясига қарши курашдаги асосий хатолар

Коронавирус пандемиясига қарши курашдаги асосий хатолар
Фото: Google Photos
Принстон университети олимлари одамлар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ва натижада жамиятнинг пандемик инқироздан чиқиб кетишига тўсқинлик қиладиган асосий хатоларни маълум қилди. Бу ҳақда университет берган қисқача пресс-релизда сўз боради. Айтилишича, бундай хатолар жумласига мавҳумлик қаршисидаги қўрқув ва аниқликнинг йўқлиги, тахминларга таяниб хулоса қилиш, фавқулодда кескин ижтимоий масофаланиш ҳамда статистик маълумотларни нотўғри таҳлил қилиш сингарилар киради.

Муаллифларнинг фикрича, ушбу қопқонларни ўз вақтида ва онгли равишда тушуниб етиш COVID-19 пандемиясига қарши кураш ишларининг самарадорлигини оширади. Масалан, пандемиядан қўрқиб ўз-ўзини чеклашни ошириб юбориш орқали одамлар жисмоний ҳаракатдан чекланиши ва машқларни қилмай қўйиши, уйқу тартибининг бузилиши, одамлар билан мулоқотдан чекиниши мумкин. Ижтимоий масофаланишнинг ҳаддан зиёд ошиб кетиши кишиларда сурункали руҳий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, кундалик хабарларда берилаётган касаллар ва тузалганлар сони ҳақидаги маълумотларни ҳам тўғри қабул қила олиш муҳим. Чунки бундай маълумотлар орасидаги тасодифий четланишларни одамлар умумий тенденция сифатида қабул қилишлари эҳтимоли мавжуд. Кундалик келтирилаётган рақамлар умумий эпидемиологик манзарани тўлиқ ифодаламайди ва унда айнан шу соатда мавжуд беморлар сонининг ҳали тест натижаси чиқмаган (лекин ўзи аллақачон касал) ва инкубацион даврида ҳали касаллик белгилари намоён бўлмаган қисмини қамраб олмаган бўлади.

Боз устига, бу рақамлар одамлар онгида мавҳумлик ва қўрқув уйғотиши билан хавотир ва ваҳимани кучайтиради. COVID-19 пандемияси тугагач эса жамият томонидан соғлиқни сақлаш тизими вакилларининг таъқиб қилиниши бошланиши мумкин. Бу, асосан, одамларнинг тиббиёт тизими пандемия пайтида яхши ишламади деган фикрга бориб қолишидан ёки улар асоссиз кескин чоралар кўриб юборди деб ўйлаб аччиқланишидан юзага келиши мумкин.

Танқид баъзи ўринларда асосли бўлиб чиқса ҳамки, лекин омма орасидаги кишиларнинг ўзи аниқ маълумотни билмай туриб, шахсий тахмин ва нуқтаи назарларидан келиб чиқиб хулоса қилишга бўлган мойиллиги ҳамда ўз вақтида шаффоф ахборот берилмагани натижасида янглиш фикрларга бориб қолгани оқибатидан жамиятда пандемиянинг турли босқичларида расмийлар кўрган чораларнинг нақадар ўзини оқлаганига нисбатан нотўғри муносабат шаклланиши эҳтимоли ҳам мавжуд экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемиясига қарши курашдаги асосий хатолар