22:45 / 30.04.2020
2 787

АҚШ разведкаси коронавирус сунъий равишда яратилмаган деб ҳисобламоқда

АҚШ разведкаси коронавирус сунъий равишда яратилмаган деб ҳисобламоқда
Фото: Dreamstime
15 апрелда Fox News телеканали ўз манбасига асосланиб, вирус Уҳандаги лабораторияда яратилгани, у тажрибада қатнашган тадқиқотчилардан бирига юқиш орқали тарқалганини эълон қилганди.
Янги турдаги коронавирус лабораторияда яратилмаган ва генетик ўзгартирилмаган. АҚШ миллий разведкаси директори аппарати ана шундай баёнот берди.

"АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 вируси инсон томонидан яратилмаган ёки генетик ўзгартирилмаган деган илмий хулосага қўшилади", - дейилади унда.
Қайд этилишича, разведка касаллик ҳайвон билан мулоқот натижасида ёки Уҳандаги лабораториядаги бахтсиз ҳодиса оқибатида пайдо бўлгани тўғрисидаги маълумотни ўрганишда давом этади.

15 апрелда Fox News телеканали ўз манбасига асосланиб, вирус Уҳандаги лабораторияда яратилгани, у тажрибада қатнашган тадқиқотчилардан бирига юқиш орқали тарқалганини эълон қилди.

Олдинроқ Washington Post ҳам бу борада мақола эълон қилган. Унда ёзилишича, америкалик дипломатлар 2018 йил Уҳандаги лабораторияга бир неча марта борган ва у ерда кўршапалаклар устида хавфли тажрибалар ўтказилаётганини аниқлашган. Дипломатлар Вашингтонга Уҳандаги лаборатория хавфли эканидан огоҳлантириб хат юборишган.

Расмий маълумотларда эса коронавирус табиий ҳолатда пайдо бўлгани айтилади. Хусусан, ЖССТ ҳам коронавирус одам томонидан яратилиши мумкин эмаслигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ разведкаси коронавирус сунъий равишда яратилмаган деб ҳисобламоқда