date
views 4 256

Исломни қабул қилган италиялик мафиоз...

Исломни қабул қилган италиялик мафиоз...
Бу Италиядаги энг хавфли мафия аъзоларидан бири Винс. 6 маротаба уюштирилган суиқасддан тирик қолган.
Сўнгги суиқасдда у фарзандидан жудo бўлади.

Шу даврда Қуръоннинг маънолар таржимасини ўқийди ва таъсирланиб, Исломни қабул қилади.
Ўз исмини Абдуссаломга ўзгартирган бу инсон сабабли унинг атрофидаги безорилар ҳам мусулмон бўладилар.

Бир неча ой ўтиб эса унинг рафиқаси ҳам Исломни қабул қилади. Винс аёлига доимий хиёнат қилар, уни тез-тез дўппослар, аммо у Исломни қабул қилгач, тубдан ўзгарган эди. Унинг ўзгариши рафиқасини ҳам Ислом сари етаклади.

Абдуссалам: "Ислом мени қайта туғилишга ундади. Мўмин бўлишнинг қувонч ва лаззатини мен сўзлар билан ифодалай олмайман" дейди.

Ўқ кирмаган ерга иймоннинг кириши - янги ҳаётга йўл очди.
Балким ўқ ҳаётга нуқта қўярди, аммо иймон янги ҳаёт берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исломни қабул қилган италиялик мафиоз...