12:12 / 01.05.2020
2 727

Коронавирусга қарши дори воситаларининг энг йирик иккита синови бошланди

Коронавирусга қарши дори воситаларининг энг йирик иккита синови бошланди
Буюк Британия шифохоналарида коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди. Унда 8 мингдан ортиқ бемор иштирок этяпти. Бу ҳақда УзА “BBC” хабарига таянган ҳолда ёзмоқда.

Оксфорд университети шафелигида ўтказилаётган ушбу синовлар RECOVERY деб номланади ва бешта мавжуд дориларни қўллашни назарда тутади. Уларнинг орасида ОИТСни даволашда қўлланиладиган комбинация қилинган препарат ҳамда вабога қарши воситалар ҳам бор. Тадқиқотчилар мазкур малҳамлар инсон организмида коронавирус қайта тикланишини тўхтата олиш-олмаслигини аниқлашни исташмоқда.

Ўз навбатида шамоллашни камайтирадиган ва иммун тизими реакцияларини бартараф этадиган дориларнинг тождор вирусга таъсири ўрганиляпти.Клиник синовларда бутун Британиядаги қарийб 170 та шифохона қамраб олинган. Ўз навбатида мазкур жараёнлар дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида ҳам олиб бориляпти.

Ушбу синовларга қанча кўп беморларни жалб эта олсак, шунча тез натижаларга эришамиз. Биз мазкур синовлар бўйича кўплаб рекордларни ўрнатдик, бунга ишониш қийин“, — деди тадқиқот раҳбари профессор Питер Хорби.
Таъкидлаш жоиз, бу клиник синов дунёдаги энг йирик тажрибага айланди.

ЖССТ ҳам ўтган куни Covid-19га қарши дорилар глобал миқёсда синовдан ўтказилиши бошланаётгани ҳақида маълум қилганди. Бунинг учун 1200 дан ортиқ кўнгилли танлаб олинган.
Ушбу синовларда иштирок этишим менга ёрдам бериши қийин бўлса керак“, — дейди Кембриждаги Адденбрукс шифохонаси бемори 60 ёшли Жефф Пайк.

У олти ҳафта олдин тождор вирусни юқтириб олган. Бунгача эса унга такроран саратон ташхиси қўйилганди.
Аммо мазкур тадқиқот кимгадир ёрдам бериши мумкин, ахир илм-фансиз ҳеч қаерга бора олмаймиз“, — дея қайд этиб ўтади Пайк.

Маълумот учун, Буюк Британияда вирусдан вафот этганлар сони 26 мингдан ошиб кетган. Ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг айтишича, мамлакат ҳозир энг оғир дамларни бошдан кечирмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши дори воситаларининг энг йирик иккита синови бошланди