10:00 / 05.05.2020
3 579

Коронавирусни қайта номлаш таклиф қилинди

Коронавирусни қайта номлаш таклиф қилинди
Италиялик олимлар номи ҳаммага ёд бўлиб кетган «COVID-19» ўрнига «MicroCLOTS» атамасидан фойдаланишни таклиф қилишди.
Касаллик нафақат ўпкага, балки қон томирларига ҳам зарар етказаётгани, бош мияда ҳам тромблар ҳосил бўлишига олиб келаётгани учун шу ташаббус илгари сурилди.

Россиялик мутахассислар эса касалликни номлашга шошилмасликни, COVID-19 нинг қон томирларига тўғридан-тўғри таъсири тўлиқ ўрганилмагани, тадқиқотлар ўтказиш кераклигини айтишмоқда. Шунга қарамасдан, касалликдан вафот этганлар устида олиб борилган ўрганишлар юқори даражада тромблар ҳосил бўлаётганини тасдиқлайди, деб ёзади «Известия».

Врач-патоморфолог, тиббиёт фанлари номзоди Лилия Селиванова шахсан ўзи COVID-19 нинг 10 нафар қурбонини ўрганиш натижасида уларнинг тўққиз нафарида тромбнинг турли локализацияларини ўпка артерияси, буйрак томирлари, қораталоқ, юрак тожсимон артерияларида учратганини айтади.

Селиванованинг таъкидлашича, илгари ўпкани зарарлаб ўткир респиратор дистресс-синдроми ривожлангани учун фақат респиратор касаллик сифатида қаралган инфекция эндиликда инсон қон томирларида ҳам худди шундай оқибатларга сабаб бўлаётгани экспертлар томонидан қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни қайта номлаш таклиф қилинди