Ҳўрмуз бўғозини “Трамп бўғози” деб аташ таклифи муҳокама қилинмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғозини “Трамп бўғози” деб номлаш ғоясини илгари сурди.
У бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб, аввалроқ Майамида ўтказилган инвестиция форумида ҳам бу фикрни ҳазил тарзида билдирган эди. Кейинчалик “New York Post” нашрида ушбу ташаббус маъмурият доирасида муҳокама қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Маълум қилинишича, Трамп аввал ҳам географик ва тарихий объектлар номини ўзгартириш бўйича ташаббуслар билан чиққан. Хусусан, у айрим ҳудудлар номини ўзгартиришга оид қарорлар қабул қилгани билан маълум.
Маълумот учун, Ҳўрмуз бўғози дунёдаги энг муҳим нефть ташиш йўлларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мазкур ҳудуд атрофида геосиёсий кескинликлар бир неча бор кузатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг