22:20 / 05.05.2020
3 196

Қиролича таомномасига назар: Елизавета II овқатланишда амал қиладиган 6 сир

Қиролича таомномасига назар: Елизавета II овқатланишда амал қиладиган 6 сир
Фото: Cosmopolitan
Буюк Британия қироличаси дунёдаги энг кекса давлат раҳбари ҳисобланади. У 94 ёшда бўлишига қарамай, бақувват ва ёшига нисбатан анча ёш кўринади. Бунинг боиси унинг таомномаси ва ундаги фойдали маҳсулотлар билан боғлиқдир, балки. Cosmopolitan нашри қироличанинг овқатланишда риоя қиладиган 6 сири билан бўлишди.

1. Кичик порция

Фото: Cosmopolitan
Собиқ қироллик ошпази Даррен МакГрэйдининг таъкидлашига қараганда, шаҳзода Филиппдан фарқли ўлароқ, қиролича кичик порция истеъмолига одатланган, у тўртта катта порциядан кўра, учта кичик ейишни маъқул кўради. Елизавета амал қиладиган мазкур одатнинг самарали экани парҳез тутадиганларга яхши маълум. Кам порция истеъмол қилиш, калорияни 25% камайтиради ва ёғларнинг эришига ёрдам беради.

2. Нимани севсангиз, шуни истеъмол қилинг

Фото: Cosmopolitan
Қиролича шоколадли бисквитни жуда ҳам яхши кўради ва бу турдаги ширинликни ҳар куни ейиши мумкин. Тадқиқотларда аниқланишича, тонг шоколад ёки музқаймоқ билан қарши олинса, кун давомида очлик ҳисси билан курашиш қийин бўлмайди.

3. Шоколад

Фото: Cosmopolitan
Юқорида таъкидланганидек, Елизавета II шоколад ейишни ёқтиради, лекин оқ ёки сутли шоколад эмас. Унинг танлови таркибида какао 60% дан юқори бўлган аччиқ шоколадда тўхтаган. Мазкур шоколад таркибида юрак учун фойдали флавоноид моддаси бор.

4. Мавсумий мева ва сабзавотлар

Фото: Cosmopolitan
Қиролича қулупнайни яхши кўради, лекин ушбу мевани фақат ёзда истеъмол қилади. Тадқиқотчилар ҳам мева ва сабзавотларни ўзи етишриладиган мавсумда ейишни тавсия қилади, шунда таъсири янада фойдалироқ бўлишини таъкидлайди.

5. Балиқ маҳсулотлари

Фото: Cosmopolitan
Қиролича куннинг иккинчи қисмида дудланган лососдан тайёрланган сэндвич, тушлик ёки кечки овқат учун эса гриль қилиб пишириладиган балиқ тановул қилади. Афтидан, қироличага балиқ маҳсулотларидан тайёрланган таомлар нафақат мазали, балки фойдали экани, таркибидаги ёғ кислоталари мия фаолиятини яхшилаши маълум чоғи.

6. Чой

Фото: Cosmopolitan
Қироличани чойсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Унинг севимли чойи Earl Grey бўлиб, ушбу чой таркибидаги флавоноид организмдаги холестерин миқдорини камайтиради. Бундан ташқари чой қон босимини туширади, тухумдон саратони хавфининг олдини олади ва озишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қиролича таомномасига назар: Елизавета II овқатланишда амал қиладиган 6 сир