
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига ёпирилган қуюн Оққўйли қишлоғида жойлашган кўплаб уйларга зарар етказди, деб хабар беради Tengrinews.
Мамлакат ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълум қилишича, видеода тасвирланган ҳолат 2 май куни Туркистон вилоятидаги Оққўйли қишлоғида содир бўлган.
Тезлиги сониясига 20 метрга қадар етган кучли шамол 17 та уйнинг томини бузиб ташлаган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.
Видеоларнинг бирида шу қишлоқ фуқароси қуюннинг оқибатлари ҳақида гапириб, бузилган уйларни тасвирга олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар