
Фото: GLOBAL LOOK PRESS
Болтиқ давлатлари - Латвия, Эстония ва Литва бош вазирлари Кришьянис Кариньш, Юри Ратас ва Саулюс Сквернелис коронавирус пандемияси сабабли ёпилган ўзаро ички чегараларни 15 майдан очишга келишиб олди. Бу ҳақда Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш маълум қилди.
“Бугун Литва ва Эстония бош вазирлари билан видеоалоқа вақтида чегараларни очишга келишиб олдик. Болтиқ давлатлари аҳолиси давлатлар орасида бемалол ҳаракатланишлари мумкин бўлади”, деб ёзган Кариньш твиттерда. Унинг таъкидлашича, бошқа давлатлардан келувчи фуқаролар 14 кун давомида ўзларини изоляциялашлари керак бўлади.
Европада ўз фуқаролари учун биринчи бўлиб чегараларини Чехия очди. Чехларга 24 апрелдан хорижга чиқишга рухсат берилган. Бироқ улар хориждан қайтгач, ўзларида коронавирус йўқлиги ҳақида тиббий маълумотнома тақдим қилишлари ёки 2 ҳафталик карантиндан ўтишлари керак бўлади.
Болтиқ ДавлатлариЧегараларни ОчишКришьянис КариньшЭстония ЛитваКоронавирус ПандемиясиВидеоҳалақалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар