Фото: ТАСС
АҚШдаги соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари одамларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли бинолар ичидан кўра ташқарида камроқ бўлади деган фикрда. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.
"Парклар, пляжларда одам кўп бўлмаса, у ерларда сайр қилган яхши. Табиатдан завқ олинг. Бу биз учун ҳам яхши ва вирус тарқалиши хавфи жуда кам бўлади", - деди АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг собиқ директори Том Фриден.
"Тадқиқотлардан маълум бўлишича, ҳарорат юқори бўлган вақтда кўчада фаол ҳаракатланиш чекланган бино ичида ўтиришдан кўра камроқ хавф солади", - деди ўз навбатида АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси собиқ раҳбари Скотт Готлиб.
"Биз изоляцияни номаълум муддатгача чўза олмаймиз. Бу руҳан ва иқтисодий жиҳатдан амалга ошириб бўлмайдиган иш", - деди Бостон университети жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессори Элеанор Мюррей.
Экспертлар тоза ҳавода жисмоний тарбия билан шуғулланиш фойдали эканлигини таъкидламоқда.
Worldometer сайти маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,26 млн кишидан ошган, 74 809 киши вафот этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди