
Фото: The New York Times
Яқинда АҚШда Осиёнинг йирик қовоғарилари пайдо бўла бошлади ва бу асаларичиларнинг катта муаммосига айланди. Одамлар ушбу ҳашарот асаларилар популяциясини нобуд қилаётганидан ташвишда, деб ёзади The New York Times.
Нашр Вашингтон штатидан бўлган асаларичи Тед Макфоллни мисол қилиб келтирган. Эркак ўзининг асалари хўжалигига келиб, ерда ўлиб ётган минглаб асалариларга дуч келган.

Фото: The New York Times
Макфоллнинг таъкидлашича, асалариларнинг ўлимига қанотлари билан бирга ҳисoблаганда катталиги тўққиз сантиметрга етадиган йирик қовоғари (Vespa mandarinia) сабабчи. Америкалик асаларичилар бу каби қовоғариларга биринчи бор ўтган йили дуч келган.

Йирик қовоғарининг ўлиги.
Фото: The New York Times
Мазкур ҳашарот нафақат асаларилар, балки одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Уларнинг чақиши инсонни ўлимга олиб келиши мумкин. Японияда ҳар йили йирик қовоғариларнинг чақиши оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлади.
Асаларичилар осиёлик «меҳмонлар» АҚШдаги асаларилар популяциясини йўқ қилиб юборишидан хавотирда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар