
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аввалроқ киритилган иммиграцияни қисман тақиқлаш тўғрисидаги фармоннинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда мамлакатга киришга қўшимча чекловлар киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal газетаси хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, янги фармонда хорижлик юқори малакали мутахассисларга H1-B иш визаси, қишлоқ хўжалигида ишлайдиган вақтинчалик ишчилар учун H2-B визаси ҳамда ишлаш ҳуқуқини берувчи талабалар визаси берилиши тақиқланиши мумкин. Ушбу чекловлар бир неча ой ёки йилга чўзилиши мумкин.
Трамп 22 апрелда қатор тоифалар учун иммиграцияга 60 кунлик тақиқ жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Шу билан бирга, бошпана ёки қочқин мақомини сўраш ҳуқуқи чекланмайди.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари ҳужжат АҚШга вақтинчалик келадиганлар ва фермер хўжалиги ишчиларига тааллуқли эмаслигини айтганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,2 миллиондан ошган, 75,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.
АҚШ ИммиграциясиДональд ТрампҲукумат ЧекловлариХорижлик МутахассисларВизалар ТақиқланишиКоронавирус Маълумотлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар