Америкадаги Johnson & Johnson фармацевтика компанияси 2021 йилда коронавирусга қарши бир миллиард дона вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания директори Пол Стоффелс маълум қилган.
Унинг айтишича, вакцина ишлаб чиқариш жорий йилнинг охирига қадар бошланиши кутилмоқда. Johnson & Johnson вакцина ишлаб чиқариш учун бир миллиард доллар маблағ ажратади.
Бироз вақт муқаддам Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида соғлом одам — 44 ёшли Женнифер Халлер коронавирусга қарши вакцина билан эмланган эди. 11 апрелда Россияда «Вектор» ходими Алексей Кабановга синов тариқасида вакцина юборилган.
6 май санасида эса италиялик олимлар коронавирусни зарарсизлантира оладиган вакцина топгани хабар қилинди. Унинг самарадорлиги тажриба сичқонларида синаб кўрилган. Одамда синаб кўриш ишлари эса 2020 йилнинг кузида бошланиши кутилмоқда.
Айни вақтга келиб бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4 миллиондан ошиб кетди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди