07:30 / 12.05.2020
3 447

Эронлик ҳарбийлар адашиб, ўз кемасини чўктириб юборди

Эронлик ҳарбийлар адашиб, ўз кемасини чўктириб юборди
Эроннинг "Jamaran" ҳарбий-денгиз флоти кемаси машқлар пайтида ўз кемасига қарата ўқ узди. Кема ҳалокатга учради. Унинг бортида 40 нафар киши бор эди, улар ҳаммаси ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда Эрон маҳаллий ярим расмий Tasnim ахборот агентлиги сиёсий бўлимининг директори Маҳди Бахтиёрий манбаси асосида Лента.ру.

Хабарда айтилишича, фожиа Уммон кўрфази яқинида содир бўлган. Кемага қарши ракета отилган ва бу унга кучли зарба берган. Маълум қилинишича, "Konarak" деб аталувчи кема воқеа жойида чўкиб кетган.

Ҳозирча ушбу маълумотлар Эрон ҳарбий кучлари томонидан расман тасдиқлангани йўқ.

Jamaran - Moudge синфининг етакчи фригат бўлиб, 2010 йилда ишга туширилган ва Эрон ҳарбий флотидаги энг замонавий кемалардан бири ҳисобланади. Хитойда ишлаб чиқарилган кемага қарши ракеталар, торпедолар ва бир нечта автоматлар билан қуролланган. Ўқ отган кема экипажи 140 кишидан иборат бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронлик ҳарбийлар адашиб, ўз кемасини чўктириб юборди