11:34 / 12.05.2020
2 425

Миланда коронавирус канализация орқали тарқалиши кузатилди

Миланда коронавирус канализация орқали тарқалиши кузатилди
Италиялик шифокорлар Милан канализациялари орқали коронавирус тарқалишини кузатишди ва вирус мамлакатга дарё, кўл ва бошқа сув ҳавзалари орқали кириб келиши мумкин, деган хулосага келишди.

Бироқ ўтказилган лаборатория тадқиқотларига кўра, бу ҳолат инсонга ва табиат экотизимига хавф солмайди. Олимлар Италиянинг шимолида инфекция ташувчиларнинг катта қисмини ҳисобга олиб, Милан канализацияларида кўплаб вирус зарраларини аниқлашди.

Олимлар барча уринишларига қарамай, тажриба давомида қанча кўп ифлос сувни қўллашмасин, ўстирилаётган ҳужайраларни вируслар билан зарарлай олишмади.

Шифокорларнинг тахминича, вирус зарралари сувга тушганда узоқ вақт ҳаётийлиги сақланиб қолмайди — 7-13 соат давомида нобуд бўлади. Ўз навбатида, сувга хлор аралаштириш билан таркибидаги Covid-19 нинг барча наслий излари тўла тозаланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миланда коронавирус канализация орқали тарқалиши кузатилди