
Фото: 24.kz
Кобулдаги туғуруқхона биноси портлатиб, кейин жангарилар томонидан ўққа тутилган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган, яна камида 15 киши тан жароҳати олган. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, босқинчиларнинг барчаси йўқ қилинган.
Ушбу воқеадан сўнг Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ҳарбийларга “Толибон” жангариларига ишора қилиб, радикалларга қарши ҳужум бошлашга буйруқ берган.
“Бизнинг ва халқаро ҳамжамиятнинг мурожаатларига қарамай, “Толибон” зўравонликни камайтирмади. Бунинг ўрнига улар ҳужумларини сезиларли даражада оширишди. Хавфсизликни таъминлаш, “Толибон” ҳамда бошқа террористик гуруҳларнинг хуружлари ва таҳдидларининг олдини олиш учун мен афғон ҳарбийларига душманга қарши туришни буюраман”, деган мамлакат раҳбари.
Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳ ҳам ҳужумда “Толибон” ва унинг иттифоқчиларини айбламоқда.
Аммо “Толибон“ уларга қўйилаётган айбловни рад этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар