
Германияда чеклов қоидаларининг қисман олиб ташланиши сабабли маҳаллий ресторан ва кафелар аста-секин ўз фаолиятларини қайта йўлга қўймоқда, деб ёзади CNN. Умумий овқатланиш муассасаларига ижтимоий масофани 1,5 метрдан сақлаш шарти билан ишлашга рухсат берилган.
Ҳар бир тамаддихона шу каби хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этиши шарт. Шверин шаҳридаги Café Rothe ресторани эгалари бунга креатив тарзда ёндашиб, ташриф буюрган мижозларга кираверишда ўзига хос шляпалар беришмоқда. Бош кийимлари поролондан қилинган бўлиб, вертолёт парракларига ўхшаб кетади. Уни қўндириб олган хўрандалар шу кўринишда социал масофани сақлаш имкониятига ҳам эга бўладилар.
— Тўғри, бу бироз ноқулай, лекин энг муҳими биз умумий овқатланиш жойига бемалол бора оламиз, — дейди мижозлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, канцлер Ангела Меркель мамлакатда 6 майдан коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар юмшатилишини эълон қилган эди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда тождор вирусни юқтирганлар сони қарийб 175 минг нафарга етган, 150 нафари тузалиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар