15:17 / 20.05.2020
1 897

Қорақалпоғистонда 6 бемор қолди

Қорақалпоғистонда 6 бемор қолди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон ва Наманганда жами 11 бемор коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси эркак бўлиб, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Соғайганларнинг 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 1 нафари эса Навоий вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 21 ёш.

Қорақалпоғистон Республикасида шу вақтгача 124та касалланиш ҳолати қайд этилган, ҳозирда касалликдан тузалганлар сони 118 нафарга етди. Айни вақтда республикадаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида яна 6 бемор даволанишни давом эттирмоқда. Сўнгги уч кунда ушбу ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг кичиги 14 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 250та касалланиш ҳолати қайд этилган, ҳозирда тузалиб чиққанлар сони сони 219 нафарга етди. Вилоятда 4 бемор касалликдан вафот этган, айни вақтда 27 бемор шифохонада даволанишни давом эттирмоқда. Ушбу ҳудудда сўнгги тўрт кунда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2349 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорақалпоғистонда 6 бемор қолди