Қорақалпоғистонда ноёб 893 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилди

Қорақалпоғистондаги Устюрт текислигига 893 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилди. Ушбу ноёб қушлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлардан ҳисобланади.
Маълум қилинишича, мутасаддилар йўрға тувалоқларни сақлаб қолиш ва уларнинг табиатдаги сонини кўпайтириш бўйича мунтазам ишлар олиб бормоқда. Шу мақсадда ҳар йили 2 минг бошдан 3 минг бошгача қушни табиатга қўйиб юбориш режалаштирилган.
Йўрға тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш конвенцияси иловасига ҳам киритилган. Бу эса ушбу қушларни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг