16:23 / 21.05.2020
2 827

Миллиардерни 643 миллион еврога чув туширишди

Миллиардерни 643 миллион еврога чув туширишди
Германияда зангламайдиган пўлат ишлаб чиқарувчи «Wilhelm Schulz» компаниясининг собиқ раҳбарияти фирибгарликда гумон қилинмоқда. Америкалик инвестор Уоррен Баффет унинг қурбонларидан бири ҳисобланади, дея хабар берди «Financial Standard».

Мақолада таъкидланишича, бир неча йил муқаддам фирма эгалари ўзининг молиявий аҳволи ҳақидаги ҳужжатларни фотошоп ёрдамида сохталаштирган. 2017 йилда Баффетнинг «Berffhire Hathaway Inc.» компанияси «Wilhelm Schulz»ни 800 миллион еврога харид қилган.

Бироқ кўп ўтмай «Berffhire Hathaway»га фирма ҳисоботлари қалбакилаштирилгани ҳақидаги аноним хабар келиб тушган. Инвестиция компанияси ходимлари рақамларни солиштириб кўргач, гуллаб-яшнаётган эмас, банкротлик арафасида турган бизнесни харид қилганини аниқлашган.

Нью-Йорк арбитраж суди фирмани 157 миллион еврога баҳолаб, собиқ эгаларини 643 миллион евролик фарқни тўлаб беришга ҳукм чиқарди.

Германия прокуратурасининг фикрича, бу «Wilhelm Schulz»нинг инвесторларни биринчи марта алдаши эмас. Тергов натижаларига кўра, фирмада буюртма ва ҳисоботлар мунтазам сохталаштириб келинган, 47 та тижорат битимлари бутунлай қалбакилаштирилган. Собиқ эгалари барча айбловларни рад этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардерни 643 миллион еврога чув туширишди