
Москвада ўрдаклар йўл ости йўлагидан ўтишни истамагани сабабли кўнгилли фуқаролар ва "Росгвардия" хизмат автомобили серқатнов йўлда ҳаракатни тўхтатиб туришди.
Москва ҳовлиларидан бирида фуқаролар иккита катта ўрдак ва бир неча ўрдакчалардан иборат қушлар оиласини пайқаб қолишади. Шундан сўнг кўнгиллилар уларни яқин масофада жойлашган кўлгача кузатиб қўйишга қарор қилишади.
Лекин қушлар йўл-ҳаракати қоидаларини билмагани сабабли йўл ости йўлагидан ўтишдан қатъий бош тортишади. Шунда бир неча фуқаролар ҳамда Росгвардия хизмат автомобили ўрдаклар йўлини хавфсиз кесиб ўтиши учун серқатнов йўлда автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб туришади. Ўрдаклар ва ўрдакчалар кўл томон йўл олишади.
Воқеа қандай бўлганини видеолавҳамизда томоша қилинг.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар