Фото: Carlos Garcia Rawlins / Reuters
Хитой коронавирус эпидемиясига қарши жавоб чоралари кўришдаги хатоларини тан олди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитой парламенти қонунчилик йиғини сессияси очилишида ҳукумат иши бўйича ҳисобот билан чиқиши вақтида маълум қилди.
Кэцяннинг айтишича, коронавирус тарқалиши давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятни бошқаришда кўплаб заиф бўғинлар юзага чиққан.
Бош вазирнинг таъкидлашича, баъзи соҳаларда коррупция ва қоғозбозлик кенг тарқалган муаммолар бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат иши ортиқча расмиятчиликлар сабабли қийинлашган. Унинг айтишича, бир қатор амалдорлар ё ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлайди, ё уларни умуман бажаришга қодир эмас.
Хитой ҳукумати бу муаммоларга синчковлик билан эътибор қаратиб, аҳолининг турли қатламлари вакиллари фикрлари ва таклифларини ҳисобга олади. “Биз ўз ишимизни яхшилашимиз, ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз ва халқ ишончига мувофиқ келиш учун барча ишни қилишимиз лозим”, деб ўз сўзларини якунлаган Ли Кэцян.
Айни вақтда бир нечта давлатлар, жумладан, АҚШ Хитойни коронавирус эпидемиясига тегишлича жавоб бермаганликда ва шу сабабли унинг бутун дунёга тарқалишига сабабчи бўлганликда айблаб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди