date
views 2 738

Дунёга машҳур вирусолог: «Вақт ўтиши билан коронавирус мавсумий касалликка айланиб қолиши мумкин»

Дунёга машҳур вирусолог: «Вақт ўтиши билан коронавирус мавсумий касалликка айланиб қолиши мумкин»
Дунёга машҳур италиялик вирусолог Жулио Тарро коронавирус пандемияси қандай асоратлар билан тугаши билан боғлиқ учта вариантни илгари сурди. «Коронавирус Эбола эмас, у учун вакцина талаб этилмайди. Соғлиқни сақлаш тизими эса интенсив терапия бўлинмаларини икки баробар қисқартириб юборганларнинг айби билан инқирозни бошдан кечирмоқда.

Афтидан, коронавирусга қарши вакцинани кутиш ҳам бефойда. Чунки агар вирусда ростдан ҳам хитой ва паданча каби турли кўринишлар мавжуд бўлса, у ҳолда ҳар иккиси учун ҳам самара берадиган вакцинани яратиш жуда қийин. Бу худди вакциналар гриппга қарши универсал самара бера олмаслигига ўхшайди.

Бугун одамлар интернет орқали маълумотларни излаяпти, мен эса ҳозирги ёшимда ва тажрибамнинг юқорилиги боис бундан узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Мен Неаполда вабо вибрионини яратганман, ОИТС эпидемиясига қарши курашганман ва Неаполда бронхитдан азият чеккан икки ёшгача бўлган болалар ўртасида ўлим даражасини кўпайтириб юборган қора офат устидан ғалаба қозонганман».

Италиянинг ахборот бўйича стратегияси ҳам ишонарли эмас, деб ҳисоблайди у: “Ваҳима — стресс ўчоғи, стресс эса парадокс тарзида иммунитет ҳимояси пасайишига олиб келади. Бу барча экспертларга маълум ва биз Фуқаро мудофааси бераётган мазкур бефойда рақамларни кузатиб боряпмиз. Бу маълумотлар аслида ҳеч нарсани англатмайди: биз касалланганларнинг аниқ сонини билмаймиз, боз устига юқори даражадаги ўлим ҳолатларига дуч келмоқдамиз.

Агар биз қатор инглиз тадқиқотларига эътибор қаратадиган бўлсак, аслида вирусга чалинганлар сони анча кўп эканлигининг гувоҳига айланамиз: Оксфорд университети маълумотларига кўра, бу барча аҳолининг 60-64 фоизидир; Империя коллежи бу камида 6 млн. киши эканлигини билдирган. Ушбу баҳоларга кўра, ўлим даражаси жуда сезиларли даражада камаяди. Ўйлашимча, биз ҳам Хитой каби бу борада 1 фоизлик кўрсаткични қайд этамиз”.

Жулио Тарро айтаётган коронавирус пандемияси тугаши билан боғлиқ 3 варинат: 1. Касаллик илк атипик пневмония каби умуман йўқ бўлиб кетиши мумкин; 2. Яқин Шарқ респираторлик синдроми каби яна пайдо бўлиши мумкин; 3. Парранда гриппи каби мавсумий касалликка айланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёга машҳур вирусолог: «Вақт ўтиши билан коронавирус мавсумий касалликка айланиб қолиши мумкин»