10:00 / 25.05.2020
2 875

Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди

Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди
Жорий йилнинг 23 мартидан 22 майига қадар дунё рейтингида дастлабки 25 та ўринни эгаллаган миллиардерлар 255 млрд. доллар ишлаб топган. Forbes шу орқали пандемия пайтида ўз “мижозлари“нинг аҳволини ўрганиб чиққан.

Уларнинг ичида Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳаммани ортда қолдириб кетган. Марк икки ой ичида 31,4 млрд. доллар ишлаб топди ва жами сармояси 86,5 млрд. долларни ташкил этди.

Қайд этилишича, шу вақт ичида Facebook акциялари нархи қарийб 60 фоиз қимматлашиб, 22 майга келиб рекорд даражагача кўтарилган. Шундай қилиб Цукерберг май ойига келиб рейтингда тўртинчи ўринга кўтарилиб олган. Апрель ойида у 7-поғонада турганди.

Amazon бош директори Жефф Безос бу борада иккинчи бўлди. У 29,9 млрд. доллар топиб, сармоясини 146,9 млрд. долларгача етказиб олган. Чунки бу даврда компания акциялари қиймати 29 фоиз қимматлашган.

Айни пайтда дунё миллиардерлари рўйхатини ҳам айнан Безос бошқариб турибди. Прогнозларга кўра, айнан Безос 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши ҳам мумкин. Ўшанда у 62 ёшга тўлган бўлади. Бу ҳақда Comparisun тадқиқот платформаси хабар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди