
Европа Иттифоқи қўмитаси томонидан коронавирус пандемиясидан сўнг иқтисодиётни қутқариш бўйича режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, бунинг учун 750 миллиард евро маблағ ажратилади.
Тикланиш фондидан ажратиладиган 500 миллиард евро иттифоққа аъзо давлатларга қайтариб бермаслик шарти билан тарқатилади. Яна 250 миллиард евро эса кредит сифатида ажратилади.
Бироз вақт муқаддам Европа Иттифоқи томонидан аъзо давлатларга 2021-2027 йиллар оралиғида икки триллион евро ажратилиши маълум қилинган эди.
Европа ИттифоқиИқтисодиётни ҚутқаришКоронавирус ПандемиясиТикланиш ФондиАъзо ДавлатларМаблағ Ажратиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг