
Фото: «Mk.ru»
Француз косметика ритейлерлари «лаб бўёғи индекси»ни бугунги кун учун долзарб кўрсаткичга алмаштириш таклифини билдиришди.
«Лаб бўёғи индекси» (Помада индекси)дан фойдаланишни 2001 йили «Estée Lauder» раҳбари Леонардо Лаудер таклиф қилган бўлиб, у инқироз даврларида кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар савдоси тушиб кетиши баробарида пардоз-андоз буюмларига талаб ошишини кўрсатади.
Коронавирус пандемияси шу индекс тамойилларини ҳам издан чиқариб юборди: ҳамма ниқоб тақишга ўтгани учун лаб бўёғи кераксиз матоҳга айланиб қолди. Аммо киприк бўяйдиган тушларга талаб ҳар қачонгидан-да ошяпти...
Россиядаги косметика бўйича тармоқ ритейлерларидан бири «Подъём» нашрига маълумот беришича, ушбу товар апрел-май ойларида топ-10 маҳсулот рўйхатидан жой олган. Лаб бўёғи эса худди шу даврда харидорларини йўқотган.
Лаб бўёғи индексиКоронавирус пандемиясиФранцуз косметикаЭстée LauderРитейлерлар савдосиПардоз-андоз буюмлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар