
Британияда карантин юмшатилаётгани муносабати билан қиролича Елизавета II баҳорнинг сўнгги кунида Виндзор қасри ҳовлисидаги паркда пони отига миниб сайр қилди, деб ёзади Reuters.
Понининг лақаби Ферн, унинг ёши 14 да. Қиролича от минишга қизиқиши билан машҳур.
94 ёшли қиролича 98 ёшли турмуш ўртоғи Филипп билан Виндзор қасрида карантинни ўтказмоқда. Пандемия вақтида қиролича ўз қасридан туриб, бир неча марта аҳолига мурожаат йўллади.
Елизавета II сўнгги марта март ойининг охирида Букингем қасридан чиқаётганида оммага кўриниш берганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.