Норвегия шимолидаги Алта коммунасида юз берган кўчки балиқчилар қишлоғини деярли буткул йўқ қилди. The Local нашрининг хабар беришича, кўчки 8 та уйни ўзи билан денгизга олиб кетган. Табиий офат аҳоли пунктидаги уйларнинг ярмини вайрон қилган.
Кўчки эни 650 метрни ташкил қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Қишлоқда асосан одамлар таътилга ёки дам олиш кунлари келадиган дала ҳовлилар жойлашган бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб борган.
Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, у овқатланишга ўтирганда томда қарсиллаган овозни эшитган, сўнгра узилган симларни кўрган. Шунда у уйдан югуриб чиқиб, яқин орадаги тепаликка чиқиб олган. Эркак кейинроқ вертолётда эвакуация қилинган.
Воқеадан кейин коммунада инқироз штаби ташкил этилган. Кўчкига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Полиция маҳаллий автойўллар бўйлаб ҳаракатланишни вақтинча тақиқлаб қўйган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингJust now in Alta, Norway: Huge mudslide dragging several houses into the sea. pic.twitter.com/xR4t5zLI7m
— Jan Fredrik Drabløs (@JanFredrikD) June 3, 2020
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?