21:30 / 05.06.2020
2 849

Швецияда карантиндан воз кечилиши нималарга олиб келди?

Швецияда карантиндан воз кечилиши нималарга олиб келди?
Фото: EPA
Швеция дунёда коронавирус тарқалишиги қарши ҳеч қандай карантин чораларини жорий этмаган кам сонли мамлакатлардан бири, Европада эса ягона мамлакат бўлди.

Дунёнинг катта қисми уйдан ўтирган, дўконлар ишламаган, оламлар иҳоталанган бир вақтда Стокҳолм ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳаёт худди аввалгидек давом этаверди. У ерда савдо марказлари, қаҳвахона, мактаб ва бошқа жамоат жойлари ўз фаолиятини тўхтатмади. Ниқоб тақиш ёки бошқа ҳимоя воситалари ҳақида ҳеч қандай буйруқ чиқарилмади. Бари ўз ҳолига ташлаб қўйилди, қандай йўл тутишни фуқароларнинг ўзлари ҳал қилишди. Бу эса жиддий хавф келтириб чиқарарди.

Аввалига касалланганлар ва коронавирусдан вафот этганлар кўрсаткичи кескин ўсмади. Пандемияни иҳоталанишсиз ҳам енгиш мумкиндек туюлди. Бироқ икки ҳафта ўтгач, яъни коронавируснинг инкубацион даври тугагач, касалланганлар сони кескин орта бошлади. Бироқ ҳатто бу ҳолатда ҳам ҳукумат вакиллари томонидан ҳеч қандай карантин чоралари жорий этилмади. Кимдир уйдан ишлашни бошлади, вазиятни тўғри англаганлар заруратсиз кўчага чиқмай қўйишди, бироқ ҳаёт кўп жиҳатдан аввалгидек давом этаверди.

Коронавирус Швецияда
Ҳозирда аҳвол қандай? Швецияда ҳар миллион кишига 219 нафар бемор тўғри келяпти. Испанияда эпидемияда авж олган вақтда бир миллион кишига 185 нафар бемор тўғри келарди. Ҳозирда амалга оширилган карантин чоралари туфайли Испанияда вирусни жиловлашга муваффақ бўлинди, одамлар нормал ҳаётга қайта бошлашган.

Энг оғир вазият кузатилган, икки миллионга яқин киши коронавирус билан касалланган АҚШда пандемия авж олган вақтда беморлар сони ҳар миллион кишига 118 нафарни ташкил қилди. АҚШда ҳар миллион кишидан 56 минг нафарида тест ўтказилди. Швецияда эса бу кўрсаткич бор-йўғи 27 мингтани ташкил қилди. Табиийки, тестлар қанча кам ўтказилса, короновирусга чалинганлар ҳам шунча кам аниқланади.

Европанинг турли мамлакатларида коронавирусдан ўлим кўрсаткичи динамикаси. Бу ерда Дания ва Финляндия қўшнилари учун ўрнак. Швейцария эса аҳоли сони бўйича Швецияга ўхшаш мамлакат
Ҳозирда Европанинг кўплаб мамлакатларида карантинни бошдан кечириб, касалланганлар сони суръати пасайгани сабабли дўконлар ва қаҳвахоналар очилаётган, одамлар эса ишга чиқишаётган бир вақтда Швецияда барчаси энди бошланмоқда. Ушбу мамлакатга яқин жойлашган Финляндия, Норвегия ва Данияда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 7, ҳатто 10 марта камроқ. Чунки у ерда карантин чоралари ўз вақтида киритилганди. Яна бир жиҳати, Швеция коронавирусдан соғайганлар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаяпти.

Швеция нафақат тестларни керакли миқдорда ўтказмаяпти, балки барча маълумотларни ҳам ошкор қилмаяпти

Карантин нима учун керак?
Шу кунларда Швециянинг бош эпидемиологи ҳукумат карантин чоралари қўлламаганини хато дея тан олди. У агар вақтни ортга қайтариш мумкин бўлганида мамлакат карантин чораларини киритган бўлиши ҳақида айтиб ўтди.

Бошқача қилиб айтганда, Швеция ўз айбини тан олди, бироқ жуда кеч. Қолган Скандинавия мамлакатлари пандемиянинг авж олиш давридан ўтиб бўлишди ва барини ўз жойига қайтаришмоқда, қўшни мамлакатлар билан туристик алоқаларни тиклашяпти.

Швеция эса аҳолиси 10 миллион кишини ташкил этувчи мамлакатлар орасида ўлим кўрсаткичи бўйича етакчилик қиляпти.

Мамлакат нима учун бу йўлдан боришга қарор қилди? Эҳтимол, улар жамоавий иммунитет ҳосил бўлишини кўзлашгандир? Бу назарияга кўра, жамиятнинг энг кучсиз аъзоларини даволашади, кучлироқлари эса касал бўлишади ва иммунитетни шакллантиришади. Аҳолининг 70-80 фоизида иммунитет ҳосил бўлади ҳамда эпидемия анча осонроқ ўтади. Бироқ кўриб турибмизки, эпидемия осонроқ ўтмади, аксинча кучайиб кетди.

Кейинчалик вазият назорат остидан чиқиб, касалланганлар сони кескин ортиши хавфи мавжуд. Бу эса мамлакат тиббиёт тизими уни енга олмаслигига олиб келади. Албатта, Европанинг бошқа мамлакатлари ёрдамга келишади, бироқ Швециянинг муаммога бундай ёндашуви узоқ вақт ёдда қолади. Шунинг учун Финляндия, Норвегия ва Испания каби шаҳарларни ёпиш осонроқ бўларди.

Мамлакатда ҳозирда ҳам қатъий карантин чоралари жорий этиши этилиши ҳақида маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда карантиндан воз кечилиши нималарга олиб келди?