
Ушбу мақоладаги қаҳрамонлардан бири, Иккинчи Жаҳон уруши охирида Техасда туғилган собиқ христиан воизи.
Жозеф Ўрта Ғарбда протестант насроний оиласида ўсган, у нафақат АҚШда кўплаб черковлар ва мактабларни қурган, балки бу соҳада биринчилардан бўлган эди. У болалигидан мунтазам равишда черковга борар ва Инжилни ўрганишга бўлган қизиқиш унга жуда эрта шаклланган эди. Шу билан бирга, қизиқувчан ўспирин ҳиндуизм, яҳудийлик, буддизм, метафизика, ҳиндулар эътиқодини ўрганишни бошлади. Аммо Исломнинг мавжудлиги ҳақида хаёлига ҳам келмади.
Отаси жуда бадавлат одам эди ва унинг ўғли билан биргаликда уларга миллионлаб доллар олиб келадиган бизнеси бор эди, аммо улар миссионерлик фаолиятини асосий касблари деб билишарди. Улар нафақат черковларни барпо этишар, балки одамларни Масиҳга ишонишга даъват қиларди. Жозефнинг отаси, 1991 йилда бир мисрлик билан иш бўйича учрашиши керак эди. У ўғлига ҳам келишини сўради, уларнинг нияти мисрликка Исо ҳақида гапириб, уни “тўғри йўл”га солиш эди. Лекин ўғли отасининг ўзи кифоя қилишини айтиб, у ерга бормади.
Ёш Эстеснинг Муҳаммадга "ишлов бериш"и ва иш муносабатлари бир неча ой давом этди ва бошқа католик руҳоний Якоб ҳам унга ёрдам бера бошлади.
"Ўша куни эрталаб соат 11.00 атрофида мен икки гувоҳ – собиқ руҳоний, эндиликда мусулмон Якоб, иккинчиси Муҳаммад Абдурраҳмон олдида: "Аллоҳдан бошқа худо йўқ, Муҳаммад ва унинг пайғамбари" деб имон келтирдим.
Бир неча дақиқадан кейин хотиним келиб, худди шу сўзларни айтди. Фақат бу сафар ўша калима уч нафар мусулмон гувоҳлари олдида (мен учинчи эдим) айтилди. Отам ҳам бир неча ойдан кейин Исломни қабул қилди.
Болаларимизни насроний мактабидан ислом мактабига ўтказдик. Энди улар Қуръондан ёд ола бошлашди.
Унинг қайнотаси ҳам қариндошлари орасида “Исонинг буюк пайғамбар бўлганлигига, аммо у Худонинг ўғли эмас”лигига гувоҳлик берганларнинг охиргиси бўлди.
Не ажабки, “Худонинг учбирлиги”га даъват қилган одамларнинг ҳаммаси деярли бир вақтда мусулмон бўлишди.
Юсуф исмини олган Жозеф Худога бўлган чақирувни тўхтатмади, аксинча уни янада фаолроқ бўлди, чунки Унинг моҳиятига нисбатан шубҳалар ундан чиқиб кетди. Унинг Масиҳ ва Ислом ҳақидаги маърузаларини турли мамлакатларда минглаб тингловчилар йиғади ва турли тиллардаги видеоларини миллионлаб одамлар кўради, бунинг натижасида Исломга тобора кўпроқ одамлар ташриф буюрмоқдалар.
“... 1991 йилда мен мусулмонлар ҳам Инжилни тан олишларини билдим. Мен ҳайратда қолдим. Қандай қилиб? Аммо бу ҳаммаси эмас эди: улар Исога:
– Худонинг содиқ элчиси,
– Худонинг пайғамбарларидан бири бўлгани,
– пок таваллуди;
– Инжилда айтилганидек, Масиҳ;
– Худо учун жуда муҳим бўлган киши;
– имонли одамларни Дажжолга қарши олиб борадиган қиёмат куни келадиган одам сифатида ишонишар экан”.
Юсуф Эстес 2012 йил 8 август куни Дубайда бўлиб ўтган “Муқаддас Қуръони карим” маросимида "йилнинг энг яхши одами" деб топилди.
(Давоми бор).
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар