19:30 / 09.06.2020
2 398

Беларусда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингдан ошди

Беларусда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингдан ошди
Фото: Виктор Толочко
Беларусда коронавирус пандемияси сабабли кескин карантин чоралари жорий этилмади. Президент Александр Лукашенко бу қарорни иқтисодий сабаблар билан изоҳлади ва дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазиятни телбалик деб атади.
Беларусда 50265 киши коронавирус юқтирди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб «Sputnik Беларусь» хабар берди.

Охирги сутка давомида 812та янги ҳолат қайд этилган. Эпидемия бошланганидан буён Беларусда 644 мингдан ортиқ тест ўтказилган.
«Мамлакат ҳудудида инфекция тарқалиши бошланганидан буён 282 киши вафот этди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Беларусда коронавирус пандемияси сабабли кескин карантин чоралари жорий этилмади. Президент Александр Лукашенко бу қарорни иқтисодий сабаблар билан изоҳлади ва дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазиятни телбалик деб атади. 9 май куни Беларусда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан парад ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингдан ошди