date

Оролга уя қуриш учун сузиб келаётган 64 мингта тошбақа (видео)

Оролга уя қуриш учун сузиб келаётган 64 мингта тошбақа (видео)
Фото: The Sun
Тадқиқотчилар дронлар ёрдамида 64 мингта Австралия яшил тошбақасининг сузиб келаётганини видеога олди, деб ёзади Esquire.
Видеода тошбақалар Катта тўсиқ рифининг шимолий қисмидаги маржон оролига тухум қўйиш учун сузиб келаётганини кўриш мумкин.
Олимларнинг изоҳлашича, дронлар уларга тошбақаларнинг кўпайиш ҳажмини ўрганишга ёрдам беради.

Авваллари тошбақалар пляжга чиққан вақтда уларга бўёқ ёрдамида белги қўйилар эди. Дрон эса уларнинг аниқ ҳисоб-китобини олиш имконини беради. Австралия яшил тошбақаси Австралия, Папуа—Янги Гвинея қирғоқларида яшайди. Тошбақаларнинг бу тури Қизил китобга киритилган.

Ушбу тошбақаларнинг кўпайиши уларни тошбақа шўрваси учун ўлдирадиган браконьерлар ҳисобига сўнгги 50 йил ичида жуда камайиб кетди. Шунингдек, улар балиқчиларнинг тўрига ҳам тез-тез илиниб қолади ёки сайёҳлик ҳудудлари атайин тошқабаларни сиқиб чиқаради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Оролга уя қуриш учун сузиб келаётган 64 мингта тошбақа (видео)