date
views 2 304

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Идрис Тавфиқ

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Идрис Тавфиқ
2016 йилнинг феврал ойида собиқ католик руҳонийси, охирда мусулмон бўлган Идрис Тавфиқ оламдан ўтди…

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: «Биз насронийлармиз», деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор эканлиги ва уларнинг кибру ҳаво қилмасликларидир».

Уларни Пайғамбарга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар:
«Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин. Нима учун Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмас эканмиз?!» дерлар. (Моида, 82-84).

Буюк Британиянинг собиқ католик руҳонийси Идрис Тавфиқ Британия мактабидаги ўқувчиларига Исломнинг муқаддас китоби - Қуръонни ўқиганида, худди шундай бўлди. Ва бу унинг Исломни қабул қилишидаги муҳим қадамларидан бири эди.

Тавфиқ учун иккинчи муҳим ҳодиса унинг Ватикандаги ишини ташлаб, кейин Мисрга бориши, у ерда мусулмонлар орасида бўлиб, уларнинг маданияти ва дини ҳақида кўп нарса билиши бўлди.

Бироқ, унинг ҳаётидаги бурилиш руҳоний Лондон масжидида собиқ поп қўшиқчиси ва миллионер Кэт Стивенс / Юсуф Ислом билан кўришганидан сўнг бўлди. У билан мулоқот орқали Исломни қабул қилиш сари қадам қўйди.

Шундай қилиб, унинг ҳаёти бошқа йўналишда давом этди. Мисрда яшаган Тавфиқ Ислом асослари ҳақида китоб ёзди.
Тавфиқ ўзининг "Роҳат боғлари" китобининг изоҳида шундай дейди: "Ҳар ким Ислом терроризм ва нафрат дини эмаслигини айтади, аммо ҳеч ким бу қандай дин эканлигини айтмайди.

Шунинг учун мен мусулмон бўлмаганлар учун Исломнинг асосий қоидалари ҳақида китоб ёзишга қарор қилдим. Мен одамларга бу дин нақадар гўзал эканлигини, унинг қандай бойликлари борлигини, энг муҳими, мусулмонларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадики, “биродарингизга табассум қилиш ҳам садақадир”.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Идрис Тавфиқ