
Дания парламенти коронавирус пандемияси олиб келган иқтисодий инқироз оқибатларини енгиб ўтиш учун фуқароларга молиявий кўмак кўрсатишни маъқуллади. Октябрдан кеч бўлмаган муддатда ишловчи данияликлар ўртача 19 минг крондан (2,86 минг доллар) ёрдам олишади.
Таъкидланишича, ҳукумат бу мақсадда 60 млрд крон (9,04 млрд доллар) сарфлайди. Режага кўра, бу пуллар миллий иқтисодиётни жонлантириши керак. Ушбу чора ишловчи фуқаролар пенсияга чиқиш вақтида олишлари учун музлатиб қўйилган таътил нафақалари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳар бир фуқаро оладиган пул у томонидан 2019 йил сентябрдан 2020 йил августгача ишлаб топган нафақа қиймати билан белгиланади.
Шунингдек, парламент ижтимоий нафақага яшовчилар ҳамда пенсионерларга ҳам молиявий кўмак кўрсатишга қарор қилди. Бу тоифадаги инсонлар минг кронадан (151 доллар) олишади.
“Бироқ ростини айтишимиз керак, бу чора одамлар ҳаётини тубдан ўзгартира олмайди. Бу ғилдирак айланиб кетиши учун туртки бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Дания молия вазири Николай Ваммен.
Таъкидланишича, Дания иқтисодиёти жорий йилда коронавирус сабабли киритилган чекловлар сабабли Иккинчи жаҳон урушидан кейинги вақт ичидаги энг катта йўқотишга учраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар