
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Германиядаги ҳарбий контингентини қисқартиришга қарор қилганини эълон қилди. Трамп Германиядаги қўшинлар сонини 2 мартага қисқартирмоқчи.
Трамп бу ҳақда 15 июнда маълум қилган. АҚШ президентининг таъкидлашича, у Германияда 25 минг ҳарбийни қолдирмоқчи. Очиқ маълумотларга кўра, айни вақтда Германияда 34,5 америкалик ҳарбий бор. Бироқ баъзи журналистларнинг таъкидлашича, Трамп 15 июнда бошқа рақамларни келтирган. Унинг маълум қилишича, АҚШнинг Германиядаги қўшинлари сони 52 минг ҳарбийни ташкил қилади.
Трамп бу қарорини Германия мудофаа учун етарлича маблағ ажратмаслиги ва шу тариқа НАТОга путур етказаётгани билан тушунтирган. Унинг таъкидлашича, агар Берлин мудофаа бюджетини оширса, у барча ҳарбийларни яна Германияга қайтаради.
“Улар пул тўламасалар, нима учун биз буни қилишимиз керак?”, деб савол билан юзланган Трамп Германияга ҳарбий ҳимоя тақдим қилинишини назарда тутиб.
Аввалроқ Wall Street Journal нашри АҚШ ҳукуматидаги манбаларга таяниб Трамп Пентагонга кузгача Германиядаги ҳарбийлар сонини анчага камайтиришни буюрганини маълум қилганди. Нашрда таъкидланишича, Трампнинг қарорига кўра, сентябргача 9,5 минг америкалик ҳарбий Германияни тарк этиши режалаштирилганди.
Икки кун ўтиб Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас ушбу хабарга изоҳ бериб, АҚШ билан муносабатлар мураккаблигини айтган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар