06:00 / 17.06.2020
2 385

Трамп полициянинг ислоҳ қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади

Трамп полициянинг ислоҳ қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади
Фото: REUTERS/Leah Millis
АҚШ президенти Дональд Трамп 16 июнда полициянинг ислоҳ қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат афроамерикалик Жорж Флойд полиция зўравонлиги оқибатида вафот этгандан кейин юз берган норозиликлар ортида қабул қилинди.

Ҳужжат полиция томонидан куч қўлланишининг қатъийроқ қоидаларини қабул қилишга қаратилган.
Фармонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини тайёрлаш учун федерал грантлар ажратилишига устувор эътибор қаратилган. Бу полиция ходимлари томонидан можароларни тинчлик билан ҳал қилиш амалиёти қўлланишини рағбатлантиришга қаратилган.

Ҳокимият полициячилар томонидан куч қўлланиши бўйича шикоятларни кўриб чиқади. Янги меъёрлар таржимаи ҳоли тўлиқ текширилмасдан полицияга янги ходимларни қабул қилмаслик учун давлат тузилмалари ўртасида ахборот алмашинувини яхшилашга қаратилган.

Бу аввал қабул қилинмаган катта қадамдир”, деб изоҳ берган Трампнинг ўзи фармоннинг имзоланишига.
Трампнинг таъкидлашича, полициячилар томонидан уларнинг ҳаёти хавф остида қолган ҳолатлардан ташқари, гумонланувчиларга қарши бўғиш усулларини қўллаш тақиқланади.

Бундан ташқари, полициячиларга гиёҳвандлик, доимий турар жойи бўлмаслик ва руҳий бузилишлар каби зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган ишларда ижтимоий соҳа ишчилари ёрдам беради. Бундан мақсад бутун АҚШ бўйлаб полициячилар ва фуқаролар ўртасида яхши муносабатларни таъминлашдан иборат.

Трамп, шунингдек, полицияни ислоҳ қилиш мақсадида конгресс билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, АҚШ президенти ҳуқуқ-тартибот идоралари бюджетининг кесилишига ва баъзи полиция бошқармаларининг тарқатилишига қатъиян қарши эканлигини айтган.

Америкаликлар қонун ва тартибни исташмоқда. Улар буни талаб қилишмоқда. Улар эҳтимол бу ҳақида гапирмаслар, бироқ улар буни исташмоқда. Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ва аҳолини бир-биридан ажратмай, аксинча уларни яқинлаштиришимиз лозим”, деб айтган Трамп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп полициянинг ислоҳ қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади