13:43 / 17.06.2020
2 203

Янги турдаги пишлоқ яратилди. Унга "Карантин" номи берилди

Янги турдаги пишлоқ яратилди. Унга "Карантин" номи берилди
Коронавирус пандемияси даврида франциялик пишлоқ ишлаб чиқарувчилар оиласи тасодифан янги пишлоқ турини яратишди. Маҳсулотга "Карантин" номи берилди.

Лионел ва Лаура карантин даврида уйда ўтириб қолишади. Бу вақтда ертўлада сотилмай қолган пишлоқлар сони 60 тага етиб, уларнинг бизнеси зарарга кира бошлайди. Оқибатда жуфтлик тушкунликка тушиб, ертўладаги пишлоқлардан хабар олмай қўяди.

Бир ойдан сўнг ертўлага тушган жуфтлик ўша пишлоқлардан янги турдаги маҳсулот яралганига гувоҳи бўлишган. Бу устини моғор қоплаган ва мутлақо ўзгача таъмга эга пишлоқ эди.

Бугунги кунда Лионел ва Лаура бошқа турдаги пишлоқларни ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатган ва фақат "Карантин" пишлоғини тайёрлашмоқда. Бунга янги турдаги пишлоққа талаб кескин ошгани сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги турдаги пишлоқ яратилди. Унга "Карантин" номи берилди