06:00 / 20.06.2020
2 559

Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилди

Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилди
Фото: AP
Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини айтди.

Страна.ua нашрининг хабар беришича, Шмигал 19 июнда мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича янги антирекорд қайд қилинганини, бир кун ичида касалланганлар сони мингга яқинни ташкил қилганини маълум қилган. Бунга эса одамлар вирус йўқолиб, касалликка чалинишга бошқа имкон қолмади, деб ҳисоблашлари туфайли карантинга амал қилмай қўйганлари сабаб деб кўрсатилади.

Биз бугун қоронавирус билан касалланишнинг навбатдаги, биринчими ёки иккинчими, қандай истасангиз шундай атанг, янги тўлқин бошланиши олдида турибмиз”, деб айтган Украина бош вазири.

Шмигалнинг таъкидлашича, коронавирусни енгишнинг ягона йўли – ижтимоий масофага, дезинфекциялашга ва ниқоб тақиш режимига риоя қилиш ҳисобланади.

Коронавируснинг янги қурбонлари, касаллик ўсишининг янги тўлқини бу ёлғон, ўйлаб топилган нарса эмаслигига сигнал бўлиши керак. Бу ҳар биримизнинг ёнимизда юрган хавфдир”, деб таъкидлаб ўтган Украина бош вазири.

Охирги маълумотларга кўра, Украинада айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 34 мингдан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 985 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада мамлакатда 921 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани айтилди