12:57 / 21.06.2020
3 253

Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди

Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди
Фото: REUTERS / Flavio Lo Scalzo
Коронавирусга чалинганларда ундан иммунитет оз вақт сақланиб қолади. Бу эса дунё етакчиларини “иммунитет паспорти” киритиш ғоясини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

Хитойнинг Чуцин тиббиёт университети олимлари коронавирусни бошдан ўтказганлар билан тадқиқот ўтказиб, улардан аксариятида 8 ҳафтадан кейин вирусга антитаналар камайишиини аниқлашган. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

Олимларнинг айтишича, антитаналар коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирганларда тезроқ йўқолар экан.
Бу натижалар эса оммавий иммунитет ишлаб чиқилиши имкониятини ва вирус устидан тўлиқ ғалабага эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўяди”, деб таъкидлаб ўтишган олимлар.

Олимлар ўз хулосаларини коронавирусни аломатсиз ўтказган 37 киши ва кучли ифодаланган аломатлар билан ўтказган 37 кишини кузатиш асосида чиқаришган.

Кузатувнинг 8 ҳафтаси ичида антитаналар 81 фоиз аломатсиз ҳамда 62 фоиз аломатларга эга беморларда камайган. Бундан ташқари, антитаналар миқдори 40 фоиз аломатсиз ҳолатларда аниқланмайдиган даражагача камайиб кетган. Бундай йўқотиш 12,9 фоиз аломатларга эга беморларда қайд қилинган”, дейилган тадқиқотда.

Олимларнинг таъкидлашича, қайта касалланиш бу вақт масаласидир, вирусга барқарор иммунитет, айниқса коронавирусни аломатсиз кечирганларда, ишлаб чиқилмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойдан кўпроққа етмайди.

Олимларнинг айтишича, улар вирус таъсирининг муҳим жиҳатларини, жумладан инсон организмининг унга иммун реакциясини ҳали ҳам ўрганишмоқда. Улар оладиган жавоблар вакцинани ишлаб чиқишда ва аҳолида иммунитет шаклланиши суръатларини баҳолашда ёрдам беради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди