
Хитой АҚШ санкциялари туфайли доллар тўлов тизимидан эҳтимолий узилишга тайёргарлик кўриши лозим, деди Хитойнинг қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фан Синхай.
Унинг фикрига кўра, АҚШ санкцияларни кучайтириш мақсадида Хитойга доллардан ҳисоб-китоб воситаси сифатида фойдаланишни тақиқлаши мумкин. Синхайнинг сўзларига кўра, SWIFT банклараро тўлов тизими ва CHIPS телекоммуникация тизимидан фойдаланиш ҳақида гап кетмоқда.
"Биз (ўчириш учун - таҳр.) олдиндан тайёргарлик кўришимиз лозим, ҳақиқатдан, нафақат психологик жиҳатдан", - деб таъкидлади Хитой қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари.
Синхай таъкидлашича, долларга боғлиқлиги сабабли Хитой АҚШ санкциялари олдида ҳимояси заиф.
Бундан ташқари, келажакда АҚШ валютасининг қадрсизланиши эҳтимоли юқори, бугунги кунда мамлакатда чет элда молиявий бўлмаган инвестициялар шаклида қарийб 2 трлн долларга эга, дейди у.
“Агар хорижий активларимиз юанда бўлганида, унда бундай хавотирлар бўлмас эди (доллар қадрсизланиши борасида – таҳ.). <...> Юанни интернационализацияси - ташқи молиявий босимнинг ўрнини қоплаган бўлар эди”, - деб хулоса қилди мутахассис.
Манба: Спутник “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.