
Фото: «Yasemin.com»
Аҳоли вакцинация қилинганда ёки COVID-19 билан касалланиш даражаси 43 фоизни ташкил этганда жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусни енгиши мумкин. Ноттингем ва Стокгольм университетларининг математик олимлари шундай хулосага келишган, деб ёзади «Science» журнали.
Жамоавий иммунитет даражаси вирусни юқтирмайдиган аҳоли қисми билан белгиланади. Тадқиқотчилар жамоавий иммунитет ривожланишини баҳолашда ўзига хос математик усулдан фойдаланишган.
Ноттингем университети профессори Фрэнк Боллнинг сўзларига кўра, жамият қанча фаол бўлса, жамоавий иммунитет шунча тез шаклланади ва инфекция устидан ғалаба қозонади. Мақолада таъкидланишича, чеклов чоралари бўлмаса, керакли натижага эришиш мумкин.
ВакцинацияCOVID-19Жамоавий ИммунитетНоттингем УниверситетиСтокгольм УниверситетиИнфекция Устидан Ғалаба Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар