09:58 / 26.06.2020
990

Америкалик эркак катерини қутқаришга уриниб, иккита йўлтанламасини сувга чўктириб юборди

Америкалик эркак катерини қутқаришга уриниб, иккита йўлтанламасини сувга чўктириб юборди
Миннесоталик эркак ўзининг Pavati люкс катерини қутқараман, деб Ford F-150 Rаptor пикапи ва Jeep Wrangler йўлтанламасини сувга чўктириб юборди, деб хабар беради Daryo.

Кўнгилсиз ҳодиса Сидар Лейк шаҳридаги кўлда содир бўлган. Pavati спорт катери причалга боғланган ҳолда турган, бироқ у кутилмаганда сув остига чўка бошланган. Катернинг нархи 300 минг доллар бўлгани сабаб эркак зудлик билан уни қутқаришга киришган.

Люкс катернинг чўкишига йўл қўймаслик мақсадида эркак Ford F-150 Rаptor пикапи ва Jeep Wrangler йўлтанламасидан фойдаланишга уринган. Автомобиллар сувли тўсиқлардан ўтишга мослаштирилган, бироқ иккала машина ҳам чуқур кўлларга мўлжалланмаган. Омадсиз кечган қутқарув операцияси сабаб йўлтанламаслар чўкиб кетган.

Чўкиб кетган икки автомобилнинг умумий қиймати 80 минг долларга тенг. Бироқ эркакнинг гаражида яна Lamborghini Gallardo ва Huracan, шунингдек, Audi R8 ва яна битта Jeep Wrangler мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)