Россия одамларни криосаqlаш бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди

Россия одамларни криосаqlаш бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди

Россиянинг «КриоРус» компанияси келажакда қайта тирилтириш умидида 109 кишининг танаси ёки миясини ўта паст ҳароратда сақламоқда. Компания маълумотларига кўра, уларнинг 31 нафари хорижий давлатлар фуқароларидир. Бу ҳақда Москва 24 хабар берди.

2026 йил 13 октябрда эълон қилинган маълумотларга кўра, криосақлашдан ўтказилган одамлар сони бўйича АҚШ 566 киши билан биринчи ўринда туради. Россия эса 109 киши билан иккинчи поғонани эгаллаган.

Криосақлаш — инсон вафотидан кейин унинг танаси ёки миясини келажакда қайта тиклаш имконияти пайдо бўлишига умид қилиб, жуда паст ҳароратда сақлаш усули. Жараёнда одатда суюқ азотдан фойдаланилади ва ҳарорат −196 даражагача туширилади.

Laboratoriyadagi uskunalar yonida suyuq azot bugʻi bilan oʻralgan qora obyekt turibdi.

Бироқ бу усул инсонни қайта тирилтириш имконини бериши ҳозирча илмий жиҳатдан исботланмаган. Замонавий тиббиётда криосақлашдан ўтказилган инсон танаси ёки миясини қайта тиклаб, ҳаётга қайтариш технологияси мавжуд эмас. Келажакда бундай имконият пайдо бўлиши ҳам кафолатланмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар