
Фото: New Zealand Sotheby’s International Realty
Янги Зеландиядаги Меллонсфолли Ранч аҳоли маскани 7,5 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Ҳудудда ўнлаб бинолар мавжуд бўлиб, бундан ташқари, харидор асал ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни қўлга киритади. Аҳоли маскани нисбатан янги – уни 2006 йилда вестернларни ёқтирувчи маҳаллий фуқаро барпо этган. У АҚШнинг Вайоминг штатида жойлашган ковбойлар шаҳарчасига ўхшаб кетади.
Аҳоли маскани 22 кишига мўлжалланган – бу ердаги учта уйга шунча киши сиғади. Уйлар ёнида шериф офиси, кинотеатр ва суд биноси жойлашган. Окленддан Меллонсфолли Ранчгача машинада олти соатда етиб бориш мумкин.
2016 йил мартда АҚШнинг Невада штатида казино, дўкон ва мотели бор аҳоли маскани саккиз миллион доллар нарх билан сотувга қўйилганди.
Янги ЗеландияМеллонсфолли РанчАҳоли МасканиАсал Ишлаб ЧиқаришВайоминг ШтатиКовбойлар Шаҳарчаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар