Фото: Getty Images
Шимолий Корея халқининг ва Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг ҳамжиҳатлиги шарофати билан коронавирус инфекцияси мамлакат ҳудудида тарқалмади. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Инга таяниб, «РБК» хабар берди.
2 июль куни Ким Чен Ин КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб, ҳукмрон партиянинг Марказий қўмитасини узоқни кўра билиши ва бутун халқнинг онгли равишда бирдамлиги Шимолий Кореяда COVID-19’нинг тарқалмаслигига сабаб бўлганини таъкидлаган.
Ким Чен Ин сўнгги ярим йилда мамлакатда эпидемиологик ҳолат бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги жаҳон инқирозига қарамай, Шимолий Корея вируснинг ўз ҳудудига киришини тўлиқ тўсиб қўйганини маълум қилди.
Шимолий Корея ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Март ойида эса Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo нашри ўз манбасига таяниб, КХДР коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилганини ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея пандемия сабаб февраль ойидаёқ Россия билан темир йўл қатновларини узиб қўйган эди. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео КХДРда коронавирус тарқалиши ва очарчилик бошланишини прогноз қилганди. Май ойининг ўрталарида коронавирус расман аниқланмаган КХДР эпидемияга қарши кураш учун ёрдам қабул қилишни бошлаган, орадан кўп ўтмай мамлакатда хорижликлар учун жорий қилинган бир қатор чекловлар олиб ташланиши маълум бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди