23:21 / 04.07.2020
3 612

Эрдоған Аё София ҳақидаги танқидларига кескин жавоб қайтарди

Эрдоған Аё София ҳақидаги танқидларига кескин жавоб қайтарди
Туркия президенти Тоййиб Эрдоған Аё Софиянинг мақоми музейдан масжидга ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги бир қатор давлатларнинг танқидини рад этди, дея хабар беради NTV телеканали.

Биз бошқа мамлакатларда ибодат қилмаётганимиз сабабли, бошқа давлатлар бизнинг ибодатларимизга аралашишга ҳақли эмас. Аё София мавзусида илгари сурилган айбловлар бизнинг суверен ҳуқуқларимизга тўғридан-тўғри ҳужумдир”, деди Эрдоған.

Аё София собори - Византия меъморчилигининг ёдгорлиги. У 532-537 йилларда Константинополнинг шон-шарафини абадийлаштиришга қарор қилган император Юстинианнинг раҳбарлиги остида қурилган. Ўтган асрнинг 40-йилларида, замонавий турк давлатининг асосчиси Камол Отатурк томонидан имзоланган Туркия ҳукуматининг қарорига биноан, кафедра музейга айлантирилди ва христиан фрескалари ва мозаикаларидан уларни яширган қатламлар олиб ташланган. 1985 йилда Аё София ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мерос объектларига киритилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2019 йилда Эрдоған Аё Софиянинг мақоми музейдан масжидга ўзгартирилиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШнинг Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олишига жавоб бўлади.

Июн ойида Эрдоған соборнинг мақомини ўзгартиришда Грецияга "ўз ўрнини билишни" маслаҳат берди ва бундай қарорлар учун Туркия парламенти борлигини айтди.
2020 йил июл ойи бошида Греция ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Петсас Греция Туркияни Истанбулдаги Аё София музейи мақомини сақлаб қолишга чақирди, чунки соборни масжидга айлантириш христианлар ва Туркия ўртасида бўлинишни келтириб чиқариши мумкин.

Аммо “диний толерантлик”ни маслаҳат бераётган Грециянинг ўзи мусулмонларни ҳар тарафлама дискриминация қилишда давом этмоқда. Масалан, Афинада жоме масжидининг очилиши бир неча йиллардан буён чўзиб келинмоқда. Афина ҳудудида масжид бўлмаган Европадаги ягона пойтахт шаҳарлигича қолмоқда.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған Аё София ҳақидаги танқидларига кескин жавоб қайтарди